» » ХОТИРА

ХОТИРА

admin | 0 комментариев | 71 просмотров
14
10
2019
ХОТИРА
0 голосов
  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI
ХОТИРА

Энди у йўқ.
Уни эсламанг,
Қидирсангиз,    
Тополмайсиз ҳам.
У сиз учун ёзган хатларин,
Ўқийсиз...
Лек ёқолмайсиз ҳам.

Ўтинманг ҳеч,
Бари бефойда.
Дилни тилиб ўкситманг, куйманг.
У сиз учун битган шеърларин,
Телбалик деб
Оламга йўйманг.

Севганди у, боридан кечиб,
Ширин жони куйди оловга.
Балки уни эсламас, сиз ҳам,
Сиз жанубга, «телба» шимолга.

Юраверинг қоралаб қоғоз,
Муҳаббатни мадҳ этинг доим.
Садоқатни мадҳ этинг доим,
Сукунатдан янгратинг овоз.

Фақат ўшал мунгли хотира,
Юракларда умрбод маҳкум.
Энди у йўқ,
Уни эсламанг.
Айрилиқдан бўлди у марҳум.

Сиздан битта сўнгги умидим,
Шундай ёзинг, қабрим тошини:
«Муҳаббат деб ёниб яшади,
Ишқ олди денг, бардошини».

©Абдувоҳид Сувонов

BIRINCHI BIZDA"ХОТИРА"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

2018-2019 www.Seriallar.com №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать